Рубен Диаш «Интер»га ўтмайди — Романо
Рубен «Манчестер Сити» сафида 2020 йилдан буён фаолият юритмоқда.
ФОТО: Getty images
«Манчестер Сити»нинг марказий ҳимоячиси Рубен Диаш «Интер»га кўчиши эҳтимоли паст эканлиги маълум бўлди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, Диаш номи «Интер» билан боғланишига қарамай, бу трансфер амалда амалга ошмайди.
Португалиялик футболчи «шаҳарликлар»нинг ўйин олиб боришда ва ҳамжамоадошлар билан муносабатда муҳим шахс ҳисобланади.
Рубен «Манчестер Сити» сафида 2020 йилдан буён фаолият юритмоқда.
Жорий мавсумда 28 ёшли ҳимоячи барча турнирларда 32 та ўйин ўтказди ва икки гол урди. Унинг Англия клуби билан шартномаси 2029 йилга қадар амал қилади.
Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 60 миллион евро атрофида баҳоланган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист