Рубен Аморим: «Милан»ни бошқариш ҳар доим менинг мақсадларимдан бири бўлган»
«Милан» клубининг янги бош мураббийи Рубен Аморим ушбу жамоага тайинлангани борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Италия клуби мутахассис билан шартнома имзоланганини сешанба, 16-июн куни эълон қилди.
«Бутун фаолиятинг давомида сен билан бирга қоладиган мақсадлар бўлади ва «Милан» мураббийи сифатида ишлаш ҳар доим менинг шундай орзуларимдан бири бўлган.
Ушбу клуб ниманики англатишини жуда яхши биламан: тарих, нуфуз ва бутун дунё бўйлаб тарқалган ақлбовар қилмас мухлислар армияси.
Бу мен ғурур ва иштиёқ билан қабул қиладиган чорловдир, зеро ушбу ранглар ортида нима ётганини тўлиқ ҳис қилиб турибман. Иш бошлашни ва «Милан»ни олға бошлайдиган ўша эҳтиросни ҳар куни ҳис қилиш имкониятини сабрсизлик билан кутиб қоламан», — дея Аморимнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Милан» расмий сайти.