locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Рубен Аморим: \"Бу каби ўйинларни ютишимиз шарт\"

Футбол
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Рубен Аморим: "Бу каби ўйинларни ютишимиз шарт"
Photo: gettyimages

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси янги мавсумга тайёргарлик доирасида Осиё давлатларидан бирида йиғин ўтказиши одатий ҳолатга айланган. “Қизил иблислар” Малайзия давлатига сафар қилиб, Жануби-Шарқий Осиё юлдузлар терма жамоаси билан ўртоқлик ўйинида иштирок этишди.

Учрашувда Рубен Аморим шогирдлари 1:0 ҳисобида мағлубиятга учрашди. Ўйиндан кейин португалиялик мутахассис қуйидаги фикрларни билдирди:

"Ҳатто ўртоқлик ўйини бўлишига қарамасдан, бу жуда ёмон. Аммо ҳар ҳолда жароҳатларсиз. Майдон сифати яхши эмас, нима бўлганда ҳам бу каби ўйинларни ютишимиз шарт. Қандай мақомдаги учрашув эканлигидан қатъий назар, унинг ичида бўлишимиз керак. Энг асосийси майдонни жароҳатларсиз тарк этиш, лекин унинг сифати баҳона бўла олмайди, шунинг учун ҳам яхшироқ ўйнашимиз керак эди.

Ўйиндан бирор бир яхши жиҳатни айтадиган бўлсам, ёш футболчиларни ёқтираман. Улар ҳаракат қилишди, шунинг ўзи менга етади. Ёшлар кўпроқ ўйнашни хоҳлашади, бироқ биз ҳаммага имконият беришимиз керак. Шогирдларим кўрсатмаларни яхши бажаришди. Кона бугун яхши ўйнади. Кейинги сафар янада кўпроқ вақт берамиз. Барча ёшлар ҳаракат қилишди, шу энг асосий нарса"-дейди португалиялик мутахассис

"ASEAN All Stars" – "Манчестер Юнайтед" 1:0

"Манчестер Юнайтед" (биринчи тайм): Онана, Доргу, Магуайр (Армер, 32), Хевен, Мунро, Далот (Камасон, 32), Каземиро (Коне, 32), Угарте, Майну, Мурхaус (Лейси, 32), Хейлунд.

"Манчестер Юнайтед" (иккинчи тайм): Хитон, Фредриксон, Эванс, Куконки, Диалло, Бруну, Коллиер, Амасс, Гарначо, Флетчер, Оби-Мартин.

Гол: Муанг Муанг Лвин 71'

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг