Ўртоқлик учрашуви. «Истанбул Башакшехир» ғалаба қозонди, Шомуродовдан ассист
Фото: Getty Images
Туркиянинг "Истанбул Башакшехир" клуби Германиянинг "Фортуна Дюссельдорф" клубига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.
Мазкур тўқнашувда туркияликлар кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўзбекистон миллий терма жамоамиз сардори ҳисобланган Элдор Шомуродов учрашувнинг 70-дақиқасида захирадан ўйинда қўшилиб, орадан 13 дақиқа ўтгандан сўнг голли узатма муаллифи бўлди. Унинг узатмасини эса Омер Фарук Беяз голга айлантириб, ўйиндаги ягона голни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, “Истанбул Башакшехир” яқинда Шомуродовни “Рома” клубидан ижара асосида ўз сафига қўшиб олганди.
Баҳром Бобонов
Редактор