locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон терма жамоаси Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Норчаевдан дубл.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон терма жамоаси Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди
Фото: ЎФА

Ўзбекистон терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Тошкентда Сурияга қарши беллашди. Унда вакилларимиз рақиб дарвозасига 4 та гол уришди. Ҳусайн Норчаев дублга эришди. Шунингдек, Шерзод Эсанов ва Акмал Мозговой ҳам биттадан голни уришга муваффақ бўлди. 90+2-дақиқада сурияликлар Неъматов дарвозасини ишғол қилишди.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси 4:1 ҳисобидаги ғалабага эришди. Энди улар кейинги баҳсини 6 октябр куни Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Ўртоқлик ўйини

Ўзбекистон – Сурия 4:1

Голлар: Шерзод Эсанов 27, Акмал Мозговой 45, Ҳусайн Норчаев 49, 90.

Ўзбекистон: 12.Абдувоҳид Неъматов, 2.Абдуқодир Ҳусанов (26.Нурмуҳаммад Абдуғаниев, 86), 4.Беҳруз Каримов (3.Ҳожиакбар Алижонов, 63), 5.Жаҳонгир Ўрозов (27.Муҳаммад Ҳакимов, 86), 6.Акмал Мозговой (24.Диёр Холматов, 78), 9.Одил Ҳамробеков (7.Умарали Раҳмоналиев, 63), 20.Азиз Амонов (11.Азиз Холмуродов, 78), 21.Ҳусайн Норчаев, 22.Аббос Файзуллаев (8.Жасурбек Жалолиддинов, 63), 23.Шерзод Эсанов, 25.Маҳмуд Маҳамаджонов.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг