Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси “Цементчи” билан дуранг қайд этди
Фото: ЎФА
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бугун Биринчи лига иштирокчиси “Цементчи”га қарши назорат учрашувида майдонга тушди.
Қувасойдаги “Цементчи” стадионида кечган беллашув 3:3 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
Ислом Исмоилов шогирдлари сафида голлар Асилбек Алиев, Сайфиддин Содиқов ва Жамшидбек Рустамов ҳисобига ёзилди.
Эслатиб ўтамиз, ўсмирлар терма жамоаси Осиё кубогида ғолибликни қўлга киритганди.
Ўртоқлик ўйини
Ўзбекистон U17 3:3 “Цементчи”
Голлар: Асилбек Алиев, Сайфиддин Содиқов, Жамшидбек Рустамов.
Розикжон Султонмуродов
Журналист