locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўртоқлик ўйини. “Ювентус” “Палермо”ни мағлуб этди

Шу тариқа “Ювентус” янги мавсум олдидан навбатдаги назорат учрашувида ғалабага эришди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Ювентус” янги мавсумга тайёргарлик доирасида “Палермо”га қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Австрияда бўлиб ўтган баҳс Турин клубининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Биринчи голни 45-дақиқада Кенан Йилдиз урди. Учрашув якунга яқин, 86-дақиқада эса Аркадиуш Милик ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.

Шу тариқа “Ювентус” янги мавсум олдидан навбатдаги назорат учрашувида ғалабага эришди. “Палермо” эса 2026/27 йилги мавсумни Италия Б Сериясида ўтказади.

“Ювентус” А Сериянинг янги мавсумидаги илк учрашувини 23-август куни сафарда “Фрозиноне”га қарши ўтказади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг