locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўртоқлик ўйини. Япония ўз тарихида илк бор Бразилияни мағлуб этди

Қуёш чиқар юрт вакиллари 0:2 ни 3:2 га айлантиришди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўртоқлик ўйини. Япония ўз тарихида илк бор Бразилияни мағлуб этди
ФОТО: Getty Images

Бразилия миллий жамоаси ўртоқлик учрашуви доирасида Японияга қарши баҳс олиб бориб, якунда 2:3 ҳисобига мағлубиятга учради.

Карло Анчелотти шогирдлари биринчи бўлимда ишончли ўйин кўрсатиб, 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишди. Голларга Пауло Энрике («Васко да Гама») ва Габриэл Мартинелли («Арсенал») муаллифлик қилди.

Аммо иккинчи бўлимда Япония камбек амалга оширди. Учрашув якунига қадар Такуми Минамино, Кейта Накамура ва Аясе Уэда биттадан гол уриб, жамоасига тарихий ғалабани тақдим этишди.

Маълумот учун, бу натижа Япониянинг Бразилия устидан қозонган илк ғалабаси бўлди.

Ўртоқлик ўйини

Япония — Бразилия 3:2

Голлар: Минамино (52), Накамура (62), Уэда (71) — Энрике (26), Мартинелли (32).

Япония — Сузуки, Ватанебе, Танигучи, Сузуки, Доан (Мочизуки, 85), Сано, Камада (Огава, 85), Накамура (Сома, 74), Кубо (Ито, 54), Минамино (Танака, 74), Уэда (Мачино, 74).

Бразилия — Соузa, Энрике, Бруно, Бералдо, Аугусто (Энрике, 75), Гимараеш (Жоэлитон, 57), Каземиро, Пакета (Ришарлисон, 75), Энрике (Эстевао, 75), Винисиус (Куня, 57), Мартинелли (Родриго, 57).

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг