locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўртоқлик ўйини. Португалия – Чили. Асосий таркиблар маълум

Беллашув соат 22:45 да старт олади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўртоқлик ўйини. Португалия – Чили. Асосий таркиблар маълум
ФОТО: Getty images

Бугун, 6-июн куни АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган 2026-йилги Жаҳон чемпионати финал босқичига тайёргарлик доирасида Португалия ва Чили терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади.

Португалия ЖЧ-2026 даги юришини К гуруҳида бошлайди, бу ерда унинг рақиблари Конго ДР, Ўзбекистон ва Колумбия терма жамоалари бўлади. Ф саралаш гуруҳида португалияликлар Ирландия, Венгрия ва Арманистонни ортда қолдириб, биринчи ўринни эгаллаган.

Чили терма жамоаси жаҳон чемпионатининг Жанубий Америка саралашида 10 та жамоадан иборат гуруҳда 10-ўринни эгаллаган ва тўрт йилликнинг бош турнирининг финал босқичига чиқа олмаган.

Португалия: Жозе Са, Семеду, Диаш, Вейга, Канселу, Фернандеш, Бернарду Силва, Криштиану Роналду, Леау, Консейсау, Кошта.

Чили: Вигуру, Марипан, Роман, Суасо, Фаундес, Писарро, Арсе, Лойола, Осорио, Тапия, Гутьеррес.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг