Ўртоқлик ўйини. Нефтчи Болгария клубига ютқазиб қўйди
Янги мавсумга Туркияда тайёргарликни давом эттираётган Фарғонанинг Нефтчи жамоаси навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказди. Болгариянинг Арда жамоасига қарши кечган ушбу қарама-қаршиликда буюк чинаралар 0:1 ҳисобига мағлубиятга учрадилар.
НАЗОРАТ УЧРАШУВИ
29.01.2026 | 17:00
Туркия, Белек шаҳри
"НЕФТЧИ" (Ўзбекистон) -
"АРДА" (Болгария) 0:1
Голлар: Патрик Луан, 19'(0:1)
"Нефтчи" 1-бўлим: 1.Ботирали Эргашев, 2.Иззатилло Пўлатов, 20.Анваржон Ғофуров, 4.Божан Цигер, 34.Фаррух Сайфиев, 77.Ратиньо, 23.Ёван Ҷокич, 11.Асилбек Жумаев, 8.Владимир Йовович, 10.Жамшид Искандеров, 32.Зоран Марушич.
"Нефтчи" 2-бўлим: 1.Ботирали Эргашев, 4.Божан Цигер, 21.Мўҳсин Убайдуллаев, 34.Фаррух Сайфиев, 2.Иззатилло Пўлатов, 14.Далер Тўхсанов, 24.Рустамбек Фомин, 70.Силванус Нимели, 18.Нурмуҳаммад Абдуғаниев, 30.Азизбек Муратов, 28.Муҳаммадқодир Расулжонов.
Бош мураббий: Исломбек Исмоилов
Тўлиқ номи:
"Арда" (Каржали) — Болгариянинг Биринчи лига вакили
Ташкил топган йили: 1924 йил
Номланиши: Арда дарёси шарафига номланган
Стадион: "Арда Арена" — жамоа уй учрашувларини шу стадионда ўтказади.
Сиғими— 15000 томошабин
Бош мураббий: Стамен Белчев
Ютуқлари: Учинчи лига ғолиби — 2017/2018 йиллар, Болгария кубоги 1/8 финал иштирокчиси, Болгария ҳаваскорлар футбол лигаси кубоги ғолиби — 2017/2018