Ўртоқлик ўйини. «Навбаҳор» «Бандирмаспорт»ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди
Наманганнинг «Навбаҳор» жамоаси ўзбек футболида вужудга келган танаффус даврида Туркияда йиғин ўтказаётган эди.
Футбол
Иброҳим Жалолов
Редактор
photo: Navbahor FK
Наманганнинг «Навбаҳор» жамоаси ўзбек футболида вужудга келган танаффус даврида Туркияда йиғин ўтказаётган эди. «Лочинлар» «Бандирмаспорт» билан ўртоқлик учрашувини ўтказди.
«Хабар берилганидек, жамоамиз бугун Туркиядаги ўқув-машғулот йиғини доирасидаги сўнгги халқаро ўртоқлик учрашувини Балў шаҳрида Туркиянинг «Бандирмаспорт» (Бандирма) клубига қарши ўтказди.
Мазкур баҳсда вакилларимиз Муҳаммадали Усмонов ва Зафарбек Раҳимжоновларнинг учрашувнинг 2-бўлимида урган гуллари эвазига 2:0 ҳисобига ғалаба қозонишди.
Наманганликлар Туркиядаги йиғинни бугун якунлашди ҳамда эртага юртимизга қайтишади», – деб ёзилади клуб расмий саҳифасида.