locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўртоқлик ўйини. «Ман Сити» «Атлетико»ни мағлуб этди — Мармушдан дубль

Учрашув Жанубий Корея пойтахти Сеулдаги Жаҳон кубоги стадионида бўлиб ўтди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўртоқлик ўйини. «Ман Сити» «Атлетико»ни мағлуб этди — Мармушдан дубль
ФОТО: Getty images

«Манчестер Сити» мавсумолди ўртоқлик учрашувида «Атлетико» клубини 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Учрашув Жанубий Корея пойтахти Сеулдаги Жаҳон кубоги стадионида бўлиб ўтди.

Учрашувда ҳисобни 43-дақиқада «Атлетико»нинг 16 ёшли ҳимоячиси Хорхе Домингес очди.

Танаффусдан сўнг «Ман Сити» вазиятни ўз фойдасига ўзгартирди. 57 ва 59-дақиқаларда мисрлик ҳужумчи Омар Мармуш икки дақиқа ичида икки марта гол уриб, жамоасини олдинга олиб чиқди.

Учрашув якунига яқин, 90-дақиқада Раян Айт-Нури ҳисобни 3:1 кўринишига келтириб, «Ман Сити»нинг ғалабасини расмийлаштирди.

Шу тариқа, «Ман Сити» Осиёдаги мавсумолди сафарига «Атлетико» устидан ишончли ғалаба билан якун ясади.

Ўртоқлик ўйини.
Манчестер Сити — Атлетико 3:1
Голлар:
Мармуш 57, 59 (дубл), Аит-Нури 90 — Домингес 43.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг