locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўртоқлик ўйини. Франция АҚШдаги баҳсда Бразилияни мағлуб этди

Французлар ярим соатдан кўпроқ вақт давомида бир киши кам бўлиб ҳаракат қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Бразилия ва Франция терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. АҚШнинг Фоксборо шаҳридаги «Жиллетт» стадионида бўлиб ўтган баҳсда француз футболчилари 2:1 ҳисобига ғалаба қозонишди.

Учрашувдаги биринчи голни 32-дақиқада Килиан Мбаппе киритди. Ўйиннинг 55-дақиқасида французлар ҳимоячиси Дайо Упамекано тўғридан-тўғри қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Шунингга қарамай, 65-дақиқада ҳужумчи Уго Экитике французларнинг устунлигини иккитага оширди. 79-дақиқада жанубий америкаликларнинг ҳимоячиси Бремер битта жавоб голини уриб, ўйиннинг якуний ҳисобини белгилади — 2:1.

Ҳар икки жамоа ҳам жорий йилнинг ёзида АҚШ, Канада ва Мексика ҳудудларида бўлиб ўтадиган ЖЧ-2026 турнирида иштирок этади. Европа саралаш босқичи натижаларига кўра, Франция «D» гуруҳида 16 очко билан биринчи ўринни эгаллади. Бразилия терма жамоаси эса Жанубий Америка саралаш гуруҳида 28 очко билан бешинчи поғонадан жой олди.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина терма жамоаси ҳисобланади. 2022 йилги дунё биринчилиги финалида аргентиналиклар Франция билан тўқнаш келган ва асосий вақт 3:3 ҳисобида якунлангач, пенальтилар сериясида (4:2) ғалаба қозонган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг