locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўртоқлик ўйини. Фирдавс Абдураҳмонов гол урган баҳсда Ўзбекистон U23 Россияга мағлуб бўлди

Вакилларимизнинг кейинги учрашуви 30 март куни Албанияга қарши бўлиб ўтади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўртоқлик ўйини. Фирдавс Абдураҳмонов гол урган баҳсда Ўзбекистон U23 Россияга мағлуб бўлди
Фото: ЎФА

Равшан Ҳайдаров мураббийлигидаги Ўзбекистон U-23 жамоаси Анталиядаги йиғин доирасида Россияга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.

Учрашувда россияликлар 1-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 44-дақиқада «Динамо» ҳужумчиси Фирдавс Абдураҳмоновнинг ажойиб голи билан Ўзбекистон U23 жамоаси ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

Иккинчи бўлимда эса руслар 60-дақиқада иккинчи голни уриб, якунда ғалабага эришди – 2:1.

Вакилларимизнинг кейинги учрашуви 30 март куни Албанияга қарши бўлиб ўтади.

Ўртоқлик ўйини. 27 март
Россия U23 – Ўзбекистон U23 – 2:1
Голлар: Андрей Ивлев 1ʼ, Глеб Попилотов 60ʼ - Фирдавс Абдураҳмонов 44ʼ.
Ўзбекистон U23: Самандар Муратбаев, Дилшод Муртазоев (Наримон Аҳмадонов 63ʼ), Ғиёсжон Ризақулов, Равшан Хайруллаев (Муҳаммедали Реимов 72ʼ), Сардор Баҳромов (Рустам Фомин 63ʼ), Саидумархон Саиднуруллаев (Нурлан Ибраимов 63ʼ), Муҳаммадали Ўринбоев (Оллоберган Каримов 72ʼ), Фирдавс Абдураҳмонов (Жавоҳир Убайдуллаев 72ʼ), Дилшод Абдуллаев, Амирбек Саидов (Асилбек Жумаев 46ʼ), Муҳаммадбобур Каримов (Рўзибой Файзуллаев 82ʼ).

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг