locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўртоқлик ўйини. «Динамо» «Зенит»га минимал ҳисобда мағлуб бўлди

Биргина гол баҳс тақдирини ҳал қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўртоқлик ўйини. «Динамо» «Зенит»га минимал ҳисобда мағлуб бўлди
Фото: Динамо ПФК

«Динамо» жамоаси БААдаги иккинчи йиғини доирасидаги биринчи учрашувни Абу-Дабида «Зенит»га қарши ўтказди.

Ўйин олдидан «Зенит» «Ан-Наср»дан Жон Дуран трансферини амалга оширган бўлса-да, бу баҳсда майдонга туширилмади. Шунга қарамай, Сергей Семак ҳам, Вадим Абрамов ҳам учрашувни жанговар таркибда бошлади.

Биринчи бўлимда Александр Ерохин Россия клубининг ягона голига муаллифлик қилди, жамоамиздан эса Азизбек Амонов яккама-якка вазиятдан фойдалана олмади – 1:0.

Иккинчи бўлим Самарқанд жамоаси устунлигида ўтган бўлса-да, Вадим Абрамов шогирдлари бир қатор имкониятдан фойдалана олишмади. Баҳсда Россиянинг 10 карра чемпиони минимал ҳисобда устун келди.

Ўртоқлик ўйини. 9 феврал. Абу-Даби
Зенит (Россия) – Динамо (Самарқанд) – 1:0
Гол: Александр Ерохин, 5.
«Динамо»: Неманов, Қодирқулов, Дембеле, Ўрозов, Жумабоев, Мавретич, Тўхтасинов, Абдусаломов, Амонов, Ҳожимирзаев, Абдураҳмонов.
Захирадан тушганлар: Улуғбек Ҳошимов, Хислат Халилов, Расул Йўлдошев, Беҳрузбек Облоқулов, Абдулаҳад Ҳошимов, Акбар Худойбердиев, Бектемир Абдуманнонов, Салоу, Улуғбек Абдуллаев.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг