locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўртоқлик ўйини. «Динамо» Қозоғистон вице-чемпионига мағлуб бўлди

Ўйинда жами 3 та гол урилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўртоқлик ўйини. «Динамо» Қозоғистон вице-чемпионига мағлуб бўлди
Фото: Динамо ПФК

Суперлига янги мавсумига БААда тайёргарлик кўраётган «Динамо» жамоаси иккинчи йиғин доирасидаги 4-ўртоқлик ўйинини қўшни мамлакат жамоасига қарши ўтказди.

Вадим Абрамов мураббийлигидаги Самарқанд жамоаси Қозоғистоннинг энг совриндор клуби – 7 карра чемпион «Астана»га қарши майдонга тушди. Ўтган йилги вице-чемпионга қарши баҳснинг биринчи бўлимида “динамочилар” қатор имкониятлардан фойдалана олмаган бўлса, рақиблар илк вазиятда пеналти ишлаб, 11 метрлик жарима нуқтасидан ҳисобни очишди – 1:0.

Иккинчи бўлимда ҳам вакилларимиз фарқни тенглаштириш учун қатор имкониятларга эга бўлишди. Аммо 65-дақиқада Нурилло Тўхтасинов иккинчи сариқ карточка билан майдондан четлатилди.

Шунга қарамай, 83-дақиқада Драмане Салоу ҳисобни тенглаштирди. Аммо рақиб сўнгги дақиқаларда жамоамиз ҳужумга ўтиб кетганидан қарши ҳужумдан фойдаланди – 2:1.

Ўртоқлик ўйини.
Астана – Динамо – 2:1
Голлар: 44 пеналти, 88 – Драмане Салоу 83.
Четлатиш: Н.Тўхтасинов, 60.
«Динамо»: Ягудин, Жумабоев, Дембеле, Ўрозов, Қодирқулов, Мавретич, Тўхтасинов, Йўлдошев, Амонов, Абдусаломов, Ҳожимирзаев.
Захирадан майдонга тушганлар: Неманов, Бразил, Мустафоев, Салоу, Облоқулов, Абдуллаев, Абдуманнонов, Худойбердиев, Халилов, А.Ҳошимов, У.Ҳошимов.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг