Ўртоқлик ўйини. «Динамо» «Қизилқум»ни мағлуб этди
«Динамо» жамоаси Самарқанддаги йиғин доирасида дастлабки ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.
Жомбой туманидаги марказий ўйингоҳда бўлиб ўтган баҳсда Вадим Абрамов шогирдлари Навоийнинг «Қизилқум» жамоасига қарши саф тортишди. Учрашувда Вадим Абрамов ҳам, Акмал Рустамов ҳам бир қатор кўрикдаги ёш ўйинчиларни синовдан ўтказди. Баҳснинг 56-дақиқасида Анваржон Ҳожимирзаев жарима зарбасидан дарвоза тўсинини нишонга олган бўлса, қайтган тўпни Улуғбек Ҳошимов дарвозага йўллаб, ҳисобни очди – 1:0.
Ўйин якунигача ҳисоб ўзгармади ва баҳс «Динамо»нинг ғалабаси билан якунланди.
Ўртоқлик ўйини. 28 декабр
«Динамо» - «Қизилқум» - 1:0
Гол: Улуғбек Ҳошимов, 56.
«Динамо»: Равшанбек Ягудин, Жалолиддин Жумабоев, Кўрикдаги футболчи, Салим Мустафоев (Муҳаммадбобур Асадуллаев), Санжар Қодирқулов, Ойбек Ҳамроқулов, Расул Йўлдошев, Абдулаҳаджон Ҳошимов (Миржаҳон Мираҳмадов), Беҳрузбек Облоқулов, Хислат Халилов, Анваржон Ҳожимирзаев (Беҳрузбек Облоқулов), Улуғбек Ҳошимов.