locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўртоқлик ўйини. «Динамо» Дубайда Қозоғистон клуби устидан ғалабага эришди

Ҳожимирзаев дублни расмийлаштирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўртоқлик ўйини. «Динамо» Дубайда Қозоғистон клуби устидан ғалабага эришди
Фото: Динамо ПФК

Янги мавсумда Дубайда тайёргарлик кўраётган «Динамо» жамоаси дастлабки халқаро учрашувини Қозоғистоннинг «Қайсар» клубига қарши ўтказди.

«Ал-Рашид» стадионида кечган баҳсда Вадим Абрамов жамоа сафида деярли барча футболчиларга имконият берди. Учрашувнинг 1-дақиқасидаёқ Нурулла Тўхтасиновнинг узатмасидан кейин Анваржон Ҳожимирзаев ҳисобни очган бўлса, биринчи бўлим якунида қозоқлар ҳисобни тенглаштиришди – 1:1.

Иккинчи бўлимда эса Ҳожимирзаев дастлаб дублини нишонлади, кўп ўтмай Санжар Қодирқулов жарима зарбасидан қойилмақом гол уриб, ҳисобни 3:1га етказди.

Шу тариқа, Самарқанд клуби йиғиндаги дастлабки баҳсида Қозоғистон жамоасидан устун келди.

Халқаро ўртоқлик ўйини. 19 январ
Дубай, Ал-Рашид стадиони.
«Динамо» (Ўзбекистон, Самарқанд) - «Қайсар» (Қизилўрда, Қозоғистон) – 3:1
Голлар: Анваржон Ҳожимирзаев 1, 52 пеналтидан, Санжар Қодирқулов 57 – Нурдавлет Агзамбаев 33.
«Динамо»: Эдем Неманов, Жаҳонгир Ўрозов, Жалолиддин Жумабоев, Салим Мустафоев, Санжар Қодирқулов, Тил Мавретич, Нурулло Тўхтасинов, Миржаҳон Мираҳмадов, Жаҳонгир Абдусаломов, Азизбек Амонов, Анваржон Ҳожимирзаев.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг