locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўртоқлик ўйини. «Динамо» БАА клубини йирик ҳисобда мағлуб этди

Самарқандликлар иккинчи ўйинда ҳам муваффақият қозонди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўртоқлик ўйини. «Динамо» БАА клубини йирик ҳисобда мағлуб этди
Фото: Динамо ПФК

«Динамо» жамоаси Дубайдаги йиғин доирасида бугун, 23 январ куни иккинчи ўртоқлик учрашувини маҳаллий жамоага қарши ўтказди.

Бирлашган Араб Амирликлари биринчи дивизиони вакили «Галф Юнайтед»га қарши учрашувда мураббийлар бир қатор ўйинчиларни синовдан ўтказишди. Қатор ҳужумлардан бири 28-дақиқада самарасини берди – Санжар Қодирқуловнинг узатмасини Расул Йўлдошев голга айлантирди.

Иккинчи бўлимда эса бир қатор ўзгаришлардан кейин тажриба ўз сўзини айтди. Хислат Халилов 46-дақиқада иккинчи голни урган бўлса, кўп ўтмай Азизбек Амонов дублга эришди. Яна бир голга эса Нурулло Тўхтасинов муаллифлик қилди – 5:0.

Шу тариқа, «Динамо» Дубайдаги иккинчи ўртоқлик баҳсида маҳаллий жамоа устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Навбатдаги ўйин – 25 январ куни Москванинг ЦСКА жамоасига қарши Абу-Дабида бўлиб ўтади.

Ўртоқлик ўйини. 23 январ. Дубай
«Галф Юнайтед» (Дубай, БАА) - «Динамо» (Самарқанд, Ўзбекистон) - 0:5 (0:1)
Голлар: Расул Йўлдошев 28, Хислат Халилов 46, Азизбек Амонов 52, 69, Нурулло Тўхтасинов.
«Динамо»: Равшанбек Ягудин (Сарвар Каримов, 46), Мауро Бразил (Драмане Салоу, 65), Жалолиддин Жумабоев (Тил Мавретич, 46), Улуғбек Абдуллаев (Баҳодир Насимов. 82), Санжар Қодирқулов, Ойбек Ҳамроқулов (Нурулло Тўхтасинов, 38), Абдулаҳад Ҳошимов (Кингли Сарфо, 35), Акбар Худойбердиев (Беҳрузбек Облоқулов, 35, Миржаҳон Мираҳмадов 70), Бектемир Абдуманнонов (Жаҳонгир Абдусаломов, 46), Расул Йўлдошев (Хислат Халилов, 46), Улуғбек Ҳошимов (Азизбек Аманов, 46).

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг