locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўртоқлик ўйини. «Динамо» «Арал»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Франциялик ҳимоячи Маҳаммаду Дембеле жамоаси кўригида қатнашди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўртоқлик ўйини. «Динамо» «Арал»ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Фото: Динамо ПФК

Бугун, 5 феврал куни «Динамо» жамоаси Тошкентда Нукуснинг «Арал» клубига қарши майдонга тушди.

Учрашувда Вадим Абрамов шогирдлари Неъматилла Қутибоев мураббийлигидаги Про лига иштирокчисини йирик ҳисобда мағлуб этишди.

Ўйиннинг 2-дақиқасида Анваржон Ҳожимирзаевнинг узатмасидан кейин Азизбек Амонов ҳисобни очган бўлса, 8-дақиқада яна Ҳожимирзаевнинг узатмасидан кейин ҳужумга етиб келган уругвайлик ҳимоячи Мауро Бразил боши билан ажойиб голга муаллифлик қилди – 2:0.

Иккинчи бўлимда эса Нурилло Тўхтасинов ва Миржаҳон Мираҳмадов ҳисобни янада йириклаштирди – 4:0.

Бугунги баҳсда франциялик ҳимоячи Маҳаммаду Дембеле жамоамиз кўригида қатнашди.

Ўртоқлик ўйини. 5 феврал
«Динамо» - «Арал» - 4:0
Голлар: Азизбек Амонов 2, Мауро Бразил 8, Нурилло Тўхтасинов 55, Миржаҳон Мираҳмадов 77.
«Динамо»: Эдем Неманов, Санжар Қодирқулов, Жалолиддин Жумабоев, Жаҳонгир Ўрозов, Маҳаммаду Дембеле, Драмане Салоу, Жаҳонгир Абдусаломов, Акбар Худойбердиев, Анваржон Ҳожимирзаев, Азизбек Амонов, Улуғбек Ҳошимов.
Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушганлар: Сарвар Каримов, Улуғбек Абдуллаев, Кингсли Сарфо, Бектемир Абдуманнонов, Нурилло Тўхтасинов, Фирдавс Абдураҳмонов, Хислат Халилов, Миржаҳон Мираҳмадов, Абдулаҳад Ҳошимов, Беҳрузбек Облоқулов.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг