locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўртоқлик ўйини. «Челси» «Милан»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Беллашув Индонезияда бўлиб ўтди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўртоқлик ўйини. «Челси» «Милан»ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ФОТО: Getty images

«Челси» клуби ўртоқлик ўйинида «Милан»ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Лондончилар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган баҳс Жакартадаги «Бунг Карно» стадионида бўлиб ўтди.

Учрашувда ҳисоб 45+2-дақиқада очилди. Жоао Педру «Челси»ни олдинга олиб чиқди. Танаффусдан сўнг, 46-дақиқада бразилиялик ҳужумчи яна бир бор гол уриб, дубл қайд этди.

50-дақиқада Мойсес Кайседо лондончиларнинг учинчи голини урди ва жамоасига 3:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани таъминлади.

Эслатиб ўтамиз, Англия чемпионатининг ўтган мавсумида «Челси» 52 очко тўплаб, 10-ўринни эгаллаган ва еврокубокларда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга кирита олмаган.

«Милан» эса Италия чемпионатини 70 очко билан 5-ўринда якунлаган. Шу сабабли миланликлар янги мавсумда Чемпионлар лигасида иштирок этмайди.

Ўртоқлик ўйини
Челси – Милан 3:0
Голлар
: Жоао Педру 45+2, 46, Кайседо 50

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг