locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўртоқлик ўйини. Аргентина терма жамоаси Замбияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Учрашувда Месси ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Бугун, 1 апрел куни Буэнос-Айресдаги «Бомбонера» стадионида Аргентина ва Замбия миллий терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Мазкур баҳсда мезбонлар 5:0 ҳисобига йирик ғалабани қўлга киритишди.

Амалдаги жаҳон чемпионлари таркибида ҳужумчилар Хулиан Алварес ва Лионель Месси, яримҳимоячи Валентин Барко ҳамда ҳимоячи Николас Отаменди (пеналтидан) ўз ҳисобларига гол ёздириб қўйишди. Шунингдек, Замбия терма жамоаси аъзоси Доминик Чанда ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.

Маълумот учун, 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Аргентина терма жамоаси «Ж» гуруҳидан жой олган. Гуруҳ босқичида уларга Жазоир, Австрия ва Иордания терма жамоалари рақиблик қилади. Ушбу гуруҳнинг барча учрашувлари АҚШ стадионларида ўтказилиши белгиланган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг