locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўртоқлик ўйини. Аргентина сафарда Пуэрто-Рикони йирик ҳисобда мағлуб этди

Учрашувда Лионел Месси иккита ассист амалга оширди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўртоқлик ўйини. Аргентина сафарда Пуэрто-Рикони йирик ҳисобда мағлуб этди
ФОТО: Getty Images

Аргентина миллий жамоаси ўртоқлик учрашуви доирасида Пуэрто-Рико билан ўзаро баҳс олиб борди ва якунда йирик 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Аргентиналиклар сафида Алексис Макаллистер ва Лаутаро Мартинес дублга эришди. Яна бир голни ҳимоячи Гонсало Монтиэл киритган бўлса, Пуэрто-Рико футболчиси Стивен Эчеверрия кутилмаганда ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.

Жамоа сардори Лионел Месси эса иккита голга ассистентлик қилди.

Маълумот учун, Аргентина навбатдаги ўртоқлик учрашувида Австралияга қарши майдонга тушади. Учрашув 17 октябр куни Тошкент вақти билан соат 16:00 да старт олади.

Ўртоқлик ўйини

Пуэрто-Рико — Аргентина 0:6

Голлар: Монтиэл (23), Макаллистер (14, 36), Эчеверрия (авт. 64), Мартинес (79, 84).

Пуэрто-Рико — Катлер, Парис (Риос, 73), Кардона (Сулия, 82), Калдерон, Эчеверрия, Ангкинг (О'Нейл, 61), Идрач, Леон (Эрнандес, 61), В. Ривера (Росси, 82), Антонетти, Р. Ривера (Диас, 73).

Аргентина — Мартинес (Камбесес, 78), Монтиэл (Молина, 61), Балерди, Отаменди (Риверо, 46), Гонсалес, Симеоне (Пас, 58), Де Паул, Ло Челсо (Морено, 46), Макаллистер, Лопес (Мартинес, 61), Месси.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг