locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўртоқлик ўйини. Аргентина Буркина-Фасони йирик ҳисобда мағлуб этди

Аргентина 7 октябрь куни Бенин терма жамоасига қарши ўз майдонида ўтказади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўртоқлик ўйини. Аргентина Буркина-Фасони йирик ҳисобда мағлуб этди
Фото: Getty Images
Халқаро ўртоқлик учрашувлари
03.10.2026, Як.
Аргентина
7
Буркина-Фасо
0

Аргентина терма жамоаси навбатдаги ўртоқлик учрашувида Буркина-Фасони 7:0 ҳисобида тор-мор келтирди. Ҳисоб 4-дақиқада очилди. Лаутаро Мартинес Аргентинани олдинга олиб чиқди. 8-дақиқада Буркина-Фасо ҳимоячиси Мумуни Диалло ўз дарвозасига гол киритиб қўйди.

12-дақиқада Жанлука Престианни ҳисобни 3:0 кўринишига келтирди. Биринчи бўлим якунига қадар Нико Пас ва Хулиан Альварес яна иккита гол урди — 5:0.

Иккинчи бўлимда Франко Мастантуоно 57-дақиқада Аргентинанинг олтинчи голини киритди. Учрашувга қўшиб берилган вақтда эса Жулиано Симеоне якуний ҳисобни белгилади — 7:0.

Шу тариқа, уч карра жаҳон чемпиони бўлган Аргентина рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди. Аргентина навбатдаги ўртоқлик учрашувини 7 октябрь куни Бенин терма жамоасига қарши ўз майдонида ўтказади.

Ўртоқлик учрашуви
Аргентина - Буркина-Фасо - 7:0
Голлар: Мартинес, 4; Диалло, 8 (автогол); Престианни, 12; Пас, 35; Альварес, 36; Мастантуоно, 57; Симеоне, 90+3.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг