locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўртоқлик ўйини. 7та гол урилган баҳсда «Динамо» ЦСКАни мағлуб этди

Самарқандликлар сафида бир нечта ўйинчилар иштирок этмади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўртоқлик ўйини. 7та гол урилган баҳсда «Динамо» ЦСКАни мағлуб этди
Фото: Динамо ПФК

«Динамо» жамоаси Абу-Дабида Россиянинг 6 карра чемпиони ЦСКАга қарши майдонга тушиб, ажойиб ғалабага эришди.

Вадим Абрамов шогирдлари Москва клуби билан баҳсда миллий жамоага йўл олган Анваржон Ҳожимирзаев, Фирдавс Абдураҳмонов, Жаҳонгир Ўрозов ва Эдем Немановсиз тўп сурган бўлса-да, ЦСКАнинг асосий таркибини мағлуб этишга эришди. Биринчи бўлимда Тўхтасинов ва Амоновнинг голидан кейин тайм 2:2 ҳисобида якунланган бўлса, иккинчи бўлимда ЦСКА 3:2 ҳисобида олдинда борган бўлса-да, Самарқанд жамоаси Қодирқуловнинг голи билан ҳисобни 3:3га айлантирди, 90+2-дақиқада эса ёш яримҳимоячи Абдулаҳад Ҳошимов ўзбек клубига Россия жамоаси устидан ғалаба келтирди – 4:3.

Халқаро ўртоқлик ўйини.
25 январ, Абу-Даби.
ЦСКА (Москва, Россия) – Динамо (Самарқанд, Ўзбекистон) – 3:4
Голлар: - Нурилло Тўхтасинов 13, Азизбек Амонов 35, Санжар Қодирқулов 82, Абдулаҳад Ҳошимов 90+2
«Динамо»: Равшанбек Ягудин, Улуғбек Абдуллаев, Жалолиддин Жумабоев, Мауро Бразил, Санжар Қодирқулов, Драмане Салоу, Кингсли Сарфо, Нурилло Тўхтасинов, Хислат Халилов, Жаҳонгир Абдусаломов, Азизбек Амонов.
Захирадан майдонга тушганлар: Сарвар Каримов, Тил Мавретич, Ойбек Ҳамроқулов, Миржаҳон Мираҳмадов, Расул Йўлдошев, Улуғбек Ҳошимов, Беҳрузбек Облоқулов, Акбар Худойбердиев, Бектемир Абдуманнонов, Абдулаҳад Ҳошимов.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг