РПЛ. ЦСКА сафарда \"Оренбург\"ни таслим этди. Файзуллаев эса...
ФОТО: pfc-cska.com
Россия Премер-лигаси
12.04.2025, Як.
Оренбург
0
ЦСКА
2
Россия Премьер-лигасининг 24-туридан ўрин олган "Оренбург" ва ССКА ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди ва унда "армиячилар" 0:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб, ҳисоб 55-дақиқада Иван Обляков томонидан очилди. Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда эса Секу Коита москваликларнинг устунлигини мустаҳкамлади.
Ҳамюртимиз Аббосбек Файзуллаев эса учрашувнинг 68-дақиқасида захирадан майдонга тушди ва SofaScore нашри томонидан 6,8 баллга лойиқ кўрилди.
Шу тариқа, ССКА бугунги ғалабасидан сўнг очколари ҳисобини 47 тага етказиб олиб, 4-ўринда бормоқда. "Оренбург" эса 14 очко билан сўнгги ўринни эгаллаб турибди.
Насрулло Каримов
Журналист