locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўрозовга Германия Бундеслигасидан таклиф бор — ОАВ

Унинг самарқандликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йил якунига қадар мўлжалланган.
Ўрозовга Германия Бундеслигасидан таклиф бор — ОАВ
ФОТО: Getty images

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозов фаолиятини Германия Бундеслигасида давом эттириши мумкин.

Германиянинг Kicker нашри хабарига кўра, 22 ёшли футболчи “Боруссия Мёнхенгладбах”нинг ёзги трансферлар учун шакллантирилган кузатув рўйхатидан жой олган.

Манбага кўра, Мёнхенгладбах клуби янги мавсум олдидан марказий ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда. Шу сабаб селекция бўлими бир қатор ёш ҳимоячиларни кузатмоқда ва Ўрозов ҳам ана шундай номзодлардан бири сифатида кўрилмоқда.

Жаҳонгир Ўрозов айни пайтда Самарқанднинг “Динамо” клубида тўп суради. Унинг самарқандликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йил якунига қадар мўлжалланган.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг