Рожерснинг «Челси»га ўтишига нима тўсқинлик қилиши мумкинлиги маълум бўлди
«Астон Вилла»нинг ҳужумкор яримҳимоячиси Морган Рожерс «Челси» учун устувор трансфер мақсадлари рўйхатидан ўрин олган. Агар «кескин ўзгаришлар» юз бермаса, Бирмингем клуби 23 ёшли футболчини сотишга мажбур бўлиши мумкин. Бу ҳақда Caught Offside нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, Рожерснинг Лондон клубига эҳтимолий трансферига «Астон Вилла»нинг Чемпионлар лигасига чиқиши тўсқинлик қилиши мумкин. Бу ҳолат клубнинг молиявий имкониятларини мустаҳкамлаб, инглиз футболчисини Унаи Эмери жамоасида яна бир муддат қолишга кўндириши эҳтимолдан холи эмас.
Жорий мавсумда Рожерс барча мусобақаларда 24 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол ва 5 та самарали узатма муаллифига айланган. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2031 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 70 миллион еврони ташкил қилади.