locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Рожерс ёзда «Астон Вилла»га ўтиши мумкин

Унга 4 та жамоа қизиқмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Рожерс ёзда «Астон Вилла»га ўтиши мумкин
ФОТО: Getty images

“Астон Вилла” ярим ҳимоячиси Морган Рожерс жамоани тарк этиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда The Sun нашри хабар берди.

Манбага кўра, 23 ёшли футболчи ёзда бошқа жамоага ўтишга тайёр. Унга “Арсенал”, “Ливерпуль”, “Манчестер Юнайтед” ва “Челси” клублари қизиқиш билдирмоқда.

Ушбу трансфер харидорларга тахминан 80 миллион фунт стерлинг (қарийб 92 млн евро)га тушади, бонуслар билан эса бу сумма 100 миллион фунтдан (115 млн евро) ошиши мумкин.

Ўтган йилнинг ноябрь ойида Морган Рожерс «Астон Вилла» билан шартномасини 2030/31 йилги мавсум якунига қадар узайтирган эди. Жорий мавсумда футболчи «виллаликлар» сафида 44 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг