locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча
locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча
Меҳмон
Меҳмон Изоҳ қолдириш учун киринг ёки рўйхатдан ўтинг
Меню

Россиялик мутахассис Ўзбекистон терма жамоасининг МДҲ давлатлари орасидаги ўрнини баҳолади

Футбол 13 май 2025 да 06:56
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Расм: sports.ru

Машҳур собиқ футболчи ва ҳозирги кунда Брянскнинг «Динамо» жамоаси мураббийи Андрей Канчелскис постсовет давлатларида футбол ривожи ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Унинг таъкидлашича, собиқ СССР давлатлари орасида футбол даражаси бўйича Россия етакчи ҳисобланади. Кейинги ўринлардан Украина, Ўзбекистон ва Қирғизистон жой олган.

Канчелскис Россияда футбол ривожига тўсқинлик қилаётган асосий муаммолардан бири — сунъий майдонларнинг кўплиги эканини таъкидлади. Унинг фикрича, бундай майдонлар ўйин сифати ва ёш футболчиларнинг ўсишига салбий таъсир кўрсатади.

Шу билан бирга, Ўзбекистон ва Қирғизистон каби Осиё давлатларида асосан табиий майдонлардан фойдаланиш йўлга қўйилгани, иқтидорли футболчилар етишиб чиқишига туртки бераётганини таъкидлади.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда 2020 йилдан бери футболни ривожлантиришга қаратилган давлат дастури амалга оширилмоқда. Унга кўра, 2025 йилгача 100 дан ортиқ табиий майдонли замонавий стадион барпо этиш ва ёшлар билан ишлаш учун камида 500 та мутахассис тайёрлаш режалаштирилган.

Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг