locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Россия U-21 мураббийи Ўзбекистон жамоасининг кучли жиҳатларини тилга олди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Россия U-21 мураббийи Ўзбекистон жамоасининг кучли жиҳатларини тилга олди
Расм: Olamsport.uz

Россия ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Иван Шабаров Sovsport.ru нашрига берган интервьюсида Ўзбекистон U-21 жамоаси ҳақида фикр билдирди. Унинг жамоаси июн ойида ўзбекистонлик ёшларга қарши икки ўртоқлик учрашуви ўтказади.

«Икки йил олдин, сентябр ойида уларга қарши ўйнаганмиз. Жуда яхши жамоа. Мустаҳкам, қурбонликка тайёр футболчиларга эга. Уларнинг футболчилари интизомли, сабрли ва техник жиҳатдан тайёргарликлари юқори. Қизиқарли йигитлар бор. Асосан, биз уларни биламиз, улар ҳам бизга бегона эмас. Бир-биримизнинг ўйин услубимиздан хабардормиз», — деди Шабаров.

Эслатиб ўтамиз, Россия ва Ўзбекистон ёшлар терма жамоалари 5 ва 8 июн кунлари икки ўртоқлик ўйини ўтказади. Бу беллашувлар ҳар икки жамоа учун ҳам саралаш баҳслари ҳамда халқаро мусобақалар олдидан муҳим синов вазифасини ўтайди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг