Россия Федерациясининг Самара шаҳрида XIII Халқаро спорт форуми бўлиб ўтмоқда
Мазкур тадбирда бир қатор масъул шахслар иштирок этди.
ФОТО: Olympic.uz
Форум доирасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, спорт соҳасида ўзаро тажриба алмашиш ҳамда янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича қатор учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.
Мазкур тадбирда Спорт вазири маслаҳатчиси Шарифжон Моминджаонов, Тошкент вилояти Спорт бошқармаси бошлиғи Рустам Бобокулов, Чирчиқ шаҳар спорт мактаби директори Сухроб Султонов, Юқори Чирчиқ тумани спорт мактаби директори Ольга Халикова ҳамда Юқори Чирчиқ тумани ҳокими ўринбосари Дилшод Асқаров иштирок этмоқда.
Шунингдек, форум доирасида спорт кўргазмаси ҳам ташкил этилган бўлиб, унда турли мамлакатларнинг спорт соҳасидаги ютуқлари, инновацион лойиҳалари ва илғор тажрибалари намойиш этилмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист