locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Росеньор: «Ҳа, мен «Челси»нинг янги бош мураббийи бўламан»

«Страсбург» бош мураббийи келажаги борасида муҳим маълумотни очиқлади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Страсбург» бош мураббийи Лиам Росеньор Лондоннинг «Челси» клубини бошқаради. Мутахассис бу маълумотни журналистлар билан суҳбатда тасдиқлади.

«Ҳа, мен «Челси»нинг янги бош мураббийи бўламан — дунёнинг энг яхши клубларидан бири», — дея Росеньор сўзларини келтиради Фабрицио Романо.

Эслатиб ўтамиз, 1 январь куни Лондон клуби бош мураббийи Энцо Мареска билан хайрлашган эди.

41 ёшли Росеньор аввал «Дерби» ва «Ҳалл» клубларини бошқарган, 2024 йилдан буён эса Франциянинг «Страсбург» жамоасида ишламоқда. «Страсбург» амалда «Челси»нинг фарм-клуби ҳисобланади, чунки иккала клубнинг эгаси бир хил. Жорий мавсумда жамоа Конференция Лигаси гуруҳ босқичида ғалаба қозонган ва Лига 1'да еттинчи ўринни эгаллаб турибди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг