locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Роналдунинг севгилиси Мессининг турмуш ўртоғига изоҳ қолдирди

Бу ҳолат футбол мухлислари орасида ҳам эътибор қозонди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Роналдунинг севгилиси Мессининг турмуш ўртоғига изоҳ қолдирди
Фото: Getty Images

Лионель Мессининг турмуш ўртоғи Антонела Рокуццо Нью-Йоркда ўтказилаётган US Open теннис турнирига ташриф буюрди ва аренадан олинган суратларини ижтимоий тармоқларда эълон қилди.

Унинг ушбу постига Криштиану Роналдунинг севгилиси Жоржина Родригес ҳам муносабат билдирди. Жоржина Антонеланинг суратлари остида қисқа изоҳ қолдириб, уни мақтаган.

Бу ҳолат футбол мухлислари орасида ҳам эътибор қозонди. Чунки Месси ва Роналду кўп йиллардан буён футбол тарихидаги энг катта рақобатлардан бирининг асосий қаҳрамонлари сифатида қаралади, уларнинг яқинлари ўртасидаги илиқ муносабат эса ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинди.

Маълумот учун, Лионель Месси ҳозирда АҚШнинг “Интер Майами” клубида тўп сурмоқда, Криштиану Роналду эса Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг