locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Роналдунинг бир ойлик даромадига нечта янги iPhone сотиб олиши мумкин?

Янги iPhone’ларнинг базавий модели тахминан 24,6 миллион сўмдан сотилиши кутилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Ал-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг бир ойлик даромадига қанча янги iPhone харид қилиши мумкинлиги ҳисоблаб чиқилди. ОАВ маълумотларига кўра, португалиялик футболчининг барча даромадларини ҳисобга олганда, ойлик тушуми қарийб 25 миллион долларни ташкил этади.

Янги iPhone’ларнинг базавий модели тахминан 24,6 миллион сўмдан сотилиши кутилмоқда. Энг қиммат iPhone 18 Pro Max 2 TB версияси қарийб 51,2 миллион сўм, букиладиган iPhone Duo эса комплектациясига қараб 42,1 миллиондан 68,8 миллион сўмгача баҳоланган.

Ҳисоб-китобларга кўра, Роналду бир ойлик даромадига тахминан 12 мингта базавий iPhone сотиб олиши мумкин. Агар энг қиммат iPhone Duo модели танланса, португалиялик футболчининг бир ойлик даромади қарийб 4300 та смартфон харид қилишга етади.

Маълумот учун, Роналдунинг ойига 25 миллион долларлик даромади ҳозирги курс бўйича қарийб 295 миллиард сўмга тенг.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг