Роналду жорий мавсумда 19 та голда иштирок этишга улгурди
У 13 та ўйинда 11 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
ФОТО: Getty images
"Ан-Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналду мавсумдаги учинчи самарали пасини амалга оширди.
40 ёшли португалиялик футболчи Осиё Чемпионлар лигаси 2 6-тури доирасида Ироқнинг "Аз-Завра" клубига қарши ўйинда (5:1) Жоау Феликснинг голига ассистентлик қилди.
- Шундай қилиб, Криштиану Роналду жорий мавсумда Саудия Арабистони жамоаси сафида 13 та ўйинда 11 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Португалия терма жамоаси сафида у бу даврда 5 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урган. “Ан-Наср” эса турнирдаги иштирокини давом эттиради.
Розикжон Султонмуродов
Журналист