locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Роналду ЖЧ-2026 финали олдида: \"Испания осонликча ғалаба қозонади\"

Бразилиялик юлдуз Испания - Аргентина ўйини ҳақида фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Бразилия терма жамоасининг афсонавий собиқ ҳужумчиси Роналду бугун, 19-июл куни бўлиб ўтадиган Испания ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги Жаҳон чемпионати финал баҳси олдида ўз тахминлари билан ўртоқлашди ва фаворит номини айтди.

"Испания ғалаба қозонади, ҳамда буни осонликча уддалайди. Улар Франция билан бир қаторда ҳар доим бош фаворит бўлиб келишган.

Испания ажойиб футбол намойиш этмоқда. Бу уларнинг ДНКсида бор. Улар болаликдан буён, кўп йиллардан бери шу услубда ўйнашади. Аргентиналиклар ҳам ушбу Жаҳон чемпионатида жуда яхши қатнашишди. Аргентина — қийинчиликларни енгиб ўтиш қобилиятини ва ҳақиқий жангварлик руҳини намойиш эта оладиган жамоа, бироқ Испаниянинг ўйини жуда яхши шаклланган. Улар ҳар бир сонияда нима қилиш кераклигини яхши билишади", — дея Роналдунинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда TyC Sports нашри.

Эслатиб ўтамиз, ярим финал босқичида Испания терма жамоаси Францияни 2:0 ҳисобида, Аргентина эса Англияни 2:1 ҳисобида мағлуб этган эди.

Аргентина терма жамоаси амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланади. 2022-йилги дунё биринчилиги финалида улар Франция билан тўқнаш келишган ва асосий вақт 3:3 ҳисобида якунлангач, пенальтилар сериясида (4:2) аргентиналикларнинг қўли баланд келган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг