locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Роналду жароҳат сабаб ЖЧни ўтказиб юбораётган Родригога қўллаб-қувватлади

Бразилиялик футболчи айни вақтда оғир жароҳатдан тикланиш жараёнини давом эттирмоқда.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Фото: Getty Images

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ЖЧ-2026 доирасидаги Колумбияга қарши учрашувдан сўнг “Реал Мадрид” вингери Родриго билан учрашди.

Бразилиялик футболчи айни вақтда оғир жароҳатдан тикланиш жараёнини давом эттирмоқда. Родриго тизза хочсимон пайлари узилгани сабабли Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмаяпти.

Ўйиндан кейин Роналду Родригони ҳолидан хабар олиб, унинг тикланиш жараёни қандай кетаётганини сўради. Бразилиялик футболчи жароҳат олганига олти ой бўлганини, умумий ҳолати яхши эканини, аммо узоқ тикланиш жараёни бираз чарчатганини айтди.

Роналду эса унга сабрли бўлиш кераклигини таъкидлаб, барчаси яхши бўлишини айтди. Португалиялик юлдуз Родригони руҳлантириб, унга далда берди.

Бу ҳолат футбол жамоатчилиги эътиборини тортди. Чунки Роналду ва Родриго турли терма жамоалар шарафини ҳимоя қилса-да, улар “Реал Мадрид” билан боғланган футболчилар сифатида ўзаро ҳурмат ва илиқ муносабатни намоён этди.

Родриго учун бундай қўллаб-қувватлаш муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, Жаҳон чемпионати каби катта турнирни жароҳат сабаб четдан кузатишга мажбур бўлган футболчи учун руҳий далда тикланиш жараёнида катта роль ўйнайди.

Эслатиб ўтамиз, Португалия ва Колумбия терма жамоалари ўртасидаги учрашув 0:0 ҳисобида якунланган эди. Ўйиндан кейингги ушбу қисқа суҳбат эса Роналду томонидан кўрсатилган инсонпарварлик ва спортдаги ҳурмат намунаси сифатида баҳоланди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг