locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Роналду Жаҳон чемпионатида дубл қайд этган энг кекса футболчига айланди

Португалия гуруҳ босқичи иккинчи турида Ўзбекистонни йирик ҳисобда мағлуб этди.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images

Криштиану Роналду Жаҳон чемпионатлари тарихида яна бир рекорд қайд этди. ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи 2-тури доирасида Португалия терма жамоаси Ўзбекистон миллий жамоасига қарши майдонга тушди. Учрашувда Роналду 6 ва 39-дақиқаларда гол уриб, дубл муаллифига айланди.

Шу тариқа португалиялик ҳужумчи Жаҳон чемпионатлари тарихида битта ўйинда икки гол урган энг ёши катта футболчига айланди. Ўзбекистон билан баҳс вақтида Роналду 41 ёш 138 кунлик эди.

Аввал ушбу рекорд Лионел Мессига тегишли эди. Аргентина сардори ЖЧ-2026 доирасида Австрияга қарши учрашувда дубл қайд этган ва ўша пайтда 38 ёш 363 кунлик бўлган.

Ўзбекистон билан баҳсда Роналду нафақат жамоасининг йирик ғалабасига ҳисса қўшди, балки мундиаллар тарихидаги яна бир саҳифага ўз номини ёздириб қўйди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг