locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Роналду янги мавсумдаги илк расмий ўйинини ўтказиши мумкин

Учрашув 21 август куни бўлиб ўтади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Роналду янги мавсумдаги илк расмий ўйинини ўтказиши мумкин
ФОТО: Getty images

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду Саудия Арабистони чемпионатининг 2-туридан ўрин олган «Эр-Риёд»га қарши учрашув учун «Ал-Наср»нинг қайдномасига киритилди.

Учрашув 21 август куни бўлиб ўтади. Шу боис 41 ёшли Роналду учун ушбу баҳс янги мавсумдаги биринчи расмий ўйинга айланиши мумкин.

Роналду 2026 йилги жаҳон чемпионатидан кейин расмий учрашувларда майдонга тушмаган. Мундиалда португалиялик футболчи терма жамоа сафида 5 та ўйинда 3 та гол урди. Португалия терма жамоаси эса турнирда 1/8 финалга қадар етиб борди.

Ўтган мавсумда Роналду «Ал-Наср» таркибида барча мусобақаларда 37 та учрашув ўтказиб, 30 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Аввалроқ футболчи жорий мавсум унинг профессионал фаолиятидаги сўнгги мавсум бўлиши мумкинлигини айтган эди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг