Роналду Яқин Шарқнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлик қилмоқда
Globe Soccer Awards ташкилотчилари 2025 йил якунига кўра Яқин Шарқнинг энг яхши футболчиси номинацияси бўйича номзодларни эълон қилди. Мукофот учун қуйидаги етти футболчи даъвогарлик қилмоқда:
1. Карим Бензема («Ал Иттиҳод»).
2. Н’Голо Канте («Ал Иттиҳод»).
3. Салем Ал-Давсари («Ал Ҳилол»).
4. Роберто Фирмино («Ал Садд»).
5. Рияд Маҳрез («Ал Ахли»).
6. Айван Тони («Ал Ахли»).
7. Криштиану Роналду («Ан Наср»).
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Globe Soccer талқинига кўра Яқин Шарқнинг энг яхши футболчиси деб «Ан Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду тан олинган эди.
Globe Soccer Awards — бу ҳар йили ўтказиладиган тақдирлаш маросими бўлиб, унда футбол соҳасида энг катта ютуқларга эришган шахслар аниқланади. Турли номинациялар ғолиблари овоз бериш орқали белгиланади.