locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Роналду WOWfc жанговор промоушенининг янги эгасига айланди

Ушбу ташкилотнинг яна бир ҳаммуаллифи Илия Топурия ҳисобланади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Роналду WOWfc жанговор промоушенининг янги эгасига айланди
ФОТО: Getty Images

40 ёшли Португалия миллий жамоаси ва «Ан Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду WOWfc жанговор промоушенининг янги ҳаммуассиси бўлди. Бу ҳақда лига матбуот хизмати маълум қилди.

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, ушбу ташкилотнинг яна бир ҳаммуассиси — енгил вазн тоифасида UFC чемпиони, мағлубиятга учрамаган 28 ёшли испан-грузин жангчиси Илия Топурия ҳисобланади.

Жорий мавсумда Роналду клуб ва терма жамоа сафида 17 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол урди ва 2 та голли узатма берди.

Португалиялик юлдуз 2023 йилдан бери «Ан Наср» шарафини ҳимоя қилиб келади. Унга энг катта шуҳратни «Манчестер Юнайтед» ва «Реал Мадрид»даги ўйинлари олиб келган. Роналду — «Олтин тўп» мукофотининг беш карра соҳибидир.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг