locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Роналду ва Жезуш. Келишмовчилик нимадан бошланди?

Криштиану Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Роналду ва Жезуш. Келишмовчилик нимадан бошланди?
Фото: Getty Images

Marca нашри Португалия терма жамоасида ҳужумчи Криштиану Роналду билан юз берган можаро тафсилотларини очиб берди.

Жорже Жезуш Криштиану Роналдуни терма жамоага чақириб, ҳужумчи биринчи ўйинда (Уэльсга қарши — 1:0) ва тўртинчи учрашувда (4 октябрь куни Норвегияга қарши) майдонга тушиши ҳақида келишиб олади. Шу пайтгача ҳаммаси яхши кетади. Роналду Уэльсга қарши баҳсни асосий таркибда бошлайди ва майдонда дастлабки 66 дақиқани ўтказади. У гол ҳам уради, аммо кейинчалик бу гол бекор қилинади. Шу пайтгача ҳаммаси яхши эди.

Норвегияга қарши иккинчи ўйин (1:2) олдидан Жорже Жезуш қарорини ўзгартиради ва Роналдуга ушбу учрашувда унга таянаётганини, эҳтимол, сўнгги 30 дақиқада майдонга туширишини айтади.

Нима содир бўлади? 51-дақиқада ҳисоб 1:1 бўлиб турган пайтда Холанд гол уради. Роналду қизишишни бошлайди. 54-дақиқада Португалия иккинчи голни ўтказиб юборади ва ўйиннинг кечиши еттинчи рақамли футболчини майдонга тушириш имконини бермай қўяди — жамоага натижани сақлаб қолиш керак бўлади. Роналду қарийб ярим соат давомида қизишади, аммо майдонга тушмайди ва стадионни жаҳл билан тарк этади.

Роналду ўйин олдидан машғулот ўтказади ва меҳмонхонага қайтади. Сешанба куни Роналду Данияда жамоа билан бирга машғулот ўтказмади ва шериклари машғулот олиб бораётган пайтда меҳмонхонага йўл олди. Ҳужумчи мустақил равишда тренажёр залида шуғулланди.

Жезушнинг матбуот анжумани Роналду учун сўнгги томчи бўлди. Ҳужумчи бош мураббийининг сўзларини эшитди, аммо унинг «бу 10, 15 ёки 20 сония давом этадиган хафалик ҳолати» деган изоҳи Роналдуни ишонтирмади. Роналду жамоа билан бирга машғулот ўтказиш ўрнига терма жамоа ихтиёрини тарк этди.

Аввалроқ Роналду бош мураббий Жорже Жезуш можаро йўқлигини айтганига қарамай, миллий терма жамоа машғулотини тарк этган эди. Ҳужумчи терма жамоа қароргоҳидан кетишга қарор қилди ва бу қарорини изоҳлади. Португалия ОАВлари эса Роналдунинг миллий терма жамоадаги фаолиятини якунлаш нияти борлиги ҳақида хабар берди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг