locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Роналду ва Месси яна майдонда ўзаро тўқнаш келиши мумкин

Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Роналду ва Месси яна майдонда ўзаро тўқнаш келиши мумкин
ФОТО: Getty Images

Собиқ аргентиналик ҳужумчи Карлос Тевес яқин орада ўзининг хайрлашув ўйинини ташкил этмоқчи. 2022-йилда профессионал фаолиятига якун ясаган футболчи энди бу борадаги режаларни жиддий кўриб чиқмоқда.

Тевеснинг сўзларига кўра, у мазкур баҳсга собиқ жамоадошлари ва терма жамоадаги дўстларини таклиф қилишни истайди. Улар орасида футбол юлдузлари Лионель Месси ҳамда Криштиану Роналду ҳам бор.

“Мен, албатта, хайрлашув учрашувини ўтказаман. Фақат мос вақтни топиш керак. Мен Мессини ҳам, Роналдуни ҳам таклиф қилмоқчиман”, - дея Тевеснинг сўзларини келтиради AlbicelesteTalk нашри.

Эслатиб ўтамиз, Карлос Тевес ўз вақтида Криштиану Роналду билан “Манчестер Юнайтед”да, Лионель Месси билан эса Аргентина терма жамоасида бирга тўп сурган.

Маълумот учун, ҳозирда португалиялик юлдуз Саудия Арабистонининг “Ан-Насср” клубида тўп тепса, Лионель Месси АҚШ'нинг “Интер Майами” жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг