locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Роналду ва Месси бир жамоада ўйнаши мумкин

Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Роналду ва Месси бир жамоада ўйнаши мумкин
ФОТО: Getty Images

Португалия терма жамоаси ва Саудиянинг “Ан-Насср” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду вақтинча жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда talkSPORT нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Роналду 2025-йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун “Ан-Насср”ни тарк этиш ҳақида ўйламоқда. Унинг саудияликлар билан тузган амалдаги шартномаси мавсум охирида якунига етади.

Қайд этилишича, Роналду “Интер Майами” билан қисқа муддатли шартнома имзолаши ва аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси билан бирга клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашиши мумкин.

Таъкидланишича, 40 ёшли форвард қисқа муддатли шартномаси тугаганидан сўнг яна “Ан-Насср”га қайтишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2025-йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати 14-июньдан 13-июльга қадар бўлиб ўтади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг