Роналду терма жамоада қаторасига 4-ўйинда гол урди
ФОТО: Getty images
Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси сафида қаторасига тўртинчи ўйинида гол урди.
40 ёшли форвард ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида Арманистонга қарши ўйинда Педро Нетонинг узатмасидан сўнг гол урди.
Натижада футболчининг фаолиятидаги голлари сони 941тага етди.
Бунгача Роналду Миллатлар лигаси ўйинларида Испания (2:2, пеналтилар бўйича 5:3), Германия (2:1) ва Дания (5:2) термаларига гол урганди.
Эслатиб ўтамиз, Арманистон ва Португалия ўртасидаги учрашув давом этмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист