Роналду сунъий интеллект асосида ишловчи қидирув тизимига сармоя киритди
Португалиялик ҳужумчи ҳозирда Саудияда тўп сурмоқда.
ФОТО: Getty Images
Португалия миллий жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду сунъий интеллект асосида ишловчи қидирув хизмати — Perplexity AI'га сармоя киритди. Бу ҳақда футболчи ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилди.
Роналду лойиҳа эълонига бағишланган видеони қуйидаги сўзлар билан изоҳлади:
«Ғолиблар ҳеч қачон ўрганишни тўхтатмайди. Ҳеч қачон савол беришни бас қилманг», — деб ёзди у X ижтимоий тармоғида. Шунингдек, Perplexity AI'нинг расмий сайтида Роналдуга бағишланган алоҳида бўлим ҳам пайдо бўлди.
Маълумот учун, Криштиану Роналду УЕФА Чемпионлар Лигаси тарихидаги энг яхши тўпурар (140 гол) ва «Реал Мадрид» тарихидаги энг кўп гол урган футболчи (450 гол) ҳисобланади. Португалия миллий жамоаси сафида эса у 143 та гол билан жаҳон рекордчиси саналади.
Насрулло Каримов
Журналист