locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Роналду профессионал фаолияти давомида 14-марта бир календар йилида 40 тадан ортиқ гол уришга муваффақ бўлди

Португалиялик футболчи Саудия Арабистони чемпионатининг 11-тури доирасида “Ал-Оҳдуд” жамоасига қарши баҳсда (3:0) дубл қайд этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Роналду профессионал фаолияти давомида 14-марта бир календар йилида 40 тадан ортиқ гол уришга муваффақ бўлди
photo: gettyimages

Португалия терма жамоаси ва “Ан-Насср” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду профессионал фаолияти давомида 14-марта бир календар йилида 40 тадан ортиқ гол уришга муваффақ бўлди. 2025 йил 27 декабрь куни португалиялик футболчи Саудия Арабистони чемпионатининг 11-тури доирасида “Ал-Оҳдуд” жамоасига қарши баҳсда (3:0) дубл қайд этди.

Шу каби натижага Роналду 2010–2018-йиллар, шунингдек 2020, 2021, 2023 ва 2024-йилларда ҳам эришган. Португалиялик футболчининг энг яхши кўрсаткичи 2013-йилда қайд этилган. Ўшанда Роналду бир йил давомида 69 та гол урган.

Маълумот учун, Криштиану Роналду футболчилик фаолияти давомида 1300 та учрашувда майдонга тушиб, 956 та гол ва 260 та голли узатма муаллифи бўлган.

Португалия терма жамоаси сардори Саудия Про лигасининг жорий мавсумида 12 та гол киритган ва тўпурарлар пойгасида жамоадоши Жоау Феликс билан пешқадамлик қилмоқда.

Шунингдек, FIFA Араб кубоги мусобақаси сабабли Саудия Про лигасининг 10-тур учрашувлари 2026 йил февраль ойида ўтказилади. “Ан-Насср” 10 та учрашувдан сўнг 30 очко жамғарган ҳолда Саудия Про лигасида етакчилик қилмоқда. Жамоа энг яқин таъқибчи — “Ал-Хилол”дан 4 очкога олдинда бормоқда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг