locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Роналду: «Неймар — 20 дақиқада ўйин тақдирини ҳал қила оладиган футболчи»

Бразилиялик футболчи Анчелоттининг қарорига муносабат билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси, икки карра жаҳон чемпиони Роналду миллий жамоа бош мураббийи Карло Анчелотти 34 ёшли ҳужумчи Неймларни ЖЧ-2026га чақириб, тўғри қарор қабул қилган деб ҳисоблайди.

«Ўйлашимча, у ажойиб танловни амалга оширди. Неймар ҳал қилувчи паллада ўзининг қизиқарли ўйини билан жамоага ёрдам бера олади. Неймарда шундай истеъдод, шундай даҳолик борки, биз усиз майдонга туша олмасдик. У бор-йўғи 20 дақиқа ичида ўйин тақдирини ўзгартира олиши мумкин бўлган футболчилар сирасидадир», — дея Роналдунинг сўзларини келтирмоқда ESPN.

Аввалроқ Анчелотти жароҳатидан тикланишни давом эттираётган Неймар Бразилия терма жамоасининг турнирдаги дебют — Марокашга қарши (14-июн) ўйинини ўтказиб юборишини маълум қилган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг