Роналду «МЮ»га қайтмайди
Бунгача Криштиану манкунианликлар сафида 2003-2009 ва 2021-2022 йилларда тўп тепган.
ФОТО: Getty images
Криштиану Роналду “Манчестер Юнайтед” клубига қайтмайди. Бу ҳақда Саша Таволери хабар берди.
Маълумот учун, "Ан-Наср" форварди Саудия Арабистони чемпионатида икки ўйинни ўтказиб юборди.
Аввалроқ Роналду Саудия Арабистони суверен жамғармаси клубни рақибларига нисбатан қандай бошқараётганидан норози экани ва "Ан-Наср"нинг чемпионлик учун курашда халақит бераётганига ишонгани маълум бўлганди. Шунингдек, у Карим Бенземанинг "Ал-Ҳилол"га ўтишига "рақобатга путур етказгани" учун қарши чиққан.
Шунингдек, Криштиану агар "Ан-Наср" маош бўйича қарздорликни тўласа, "Ал-Иттиҳод" билан ўйнашга тайёрлиги айтилганди.
Бунгача Криштиану манкунианликлар сафида 2003-2009 ва 2021-2022 йилларда тўп тепган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист